Кимга қутқарув камари, кимга таҳдид: дунё БРИКС саммитини қандай баҳоламоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСаммит БРИКС в ЮАР
Саммит БРИКС в ЮАР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Дунё ОАВлари Жанубий Африкада бўлиб ўтган БРИКС саммитини турлича баҳоламоқда: Ғарб - хавотирли, Жануб - умидли.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Куни кеча Жанубий Африка Республикасида БРИКС саммити якунланди. Унда яна 6 та давлатни ташкилотга қўшиб олишга келишиб олинди. БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Миср, Эфиопия ва Аргентина 2024 йилнинг январидан ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланади. РИА Новости маълумотларига асосан.
Келишувнинг яна бир қизиқ жиҳати, BRICS номи ўзгармайди. Ташкилотнинг янги аъзолари ушбу қарорни маъқуллашган. Сабаб — ушбу ном дунёда аллақачон таниқли брендга айланиб улгурган ва янгисини ўйлаб топишга ҳожат йўқ.

Қутқарув камари

Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитнинг яна бир эсга қоладиган томони, унда Владимир Путин ва Си Цзиньпин АҚШнинг ривожланаётган давлатларга нисбатан сиёсатини кескин танқид қилиши бўлди. Уларнинг хулосасига кўра, Америка ўз гегемонлигини сақлаб қолиш мақсадида, ўз ихтиёрида бўлган иқтисодий ва молиявий воситалар орқали ривожланаётган давлатларга босим ўтказмоқда, унга маъқул келмаган ҳукуматларга нисбатан халқаро қонун нормаларига зид равишда санкциялар қўлламоқда.

Ана шундай вазиятда БРИКС ривожланаётган давлатларни АҚШ гегемонлигидан ҳимоя қила оладиган "қутқарув камари"га айланиши мумкин ва бу жараён аллақачон бошланди — АҚШнинг Россияга қарши санкцияларга БРИКС аъзоларидан бирортаси ҳам қўшилмади, уларга нисбатан босим ўтказилганига қарамасдан.

Мисрнинг “Ал-Аҳрам Ал-Араби” журнали бош муҳаррири Жамол ал-Кашкийга кўра, БРИКС дунёнинг янги қутби бўлади ва қўшилмаслик йўлини танлаган давлатлар учун ҳаёт йўли бўлади.
Россия халқаро майдонга қайтди, Хитой янги босқичда, Бразилия ва Жанубий Африка ҳам улардан қолишмайди. Бир қутбли дунё энди ҳақиқат эмас.
Френсис Фукуяма ва Збигнев Бжезинскининг бир қутбли дунё ва Вашингтон ҳукмронлиги ҳақидаги ғояларидан йироқ янги қутб яратилган. Энди Жануб мамлакатлари Вашингтоннинг босим ва пўписаларини кўтармайди ва унинг ҳимоясига ишонмайди.

G7 учун таҳдид

Ғарб давлатлари ОАВлари БРИКС кенгайиши ҳақидаги маълмуотларни Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг ғалабаси деб атади.
"Thе New York Times" газетаси БРИКС кенгайишиyни G7 ва Жаҳон банки каби Ғарб етакчилиги тимсоллари билан қиёслашга уриниш деб атади

Швециянинг "Dagens Industri" газетаси БРИКСнинг мақсадларидан бири “доллар билан рақобатлаша оладиган бошқа жаҳон валютасини” яратиш деди.

Европанинг "Euractiv" нашри, ўз навбатида, БРИКСнинг мавжуд молия институтларига муқобил сифатида Янги тараққиёт банкини кенгайтириш ва илгари суриш режалари Ғарбда хавотир уйғотаётгани ҳақида ёзади.

Путин ва Си Цзинпиннинг ғалабаси

Американинг "The Wall Street Journal" газетаси БРИКСнинг кенгайиши Хитой ва Россия етакчиларининг ғалабаси, деб ҳисоблайди. Газетанинг ёзишича, Ғарб билан геосиёсий ва иқтисодий рақобат кучайиб бораётган шароитда айнан мана шу етакчилар блокни ривожлантиришга интилишган. Айнан улар ривожланаётган дунёнинг овози кучлироқ бўлиши учун кўламинг кенгроқ клуб ташкил қилишга ҳаракат қилишган.
Британиянинг "Financial Times" газетаси ҳам БРИКСнинг кенгайишини Хитой раҳбарининг ғалабаси деб атайди. Унинг фикрича, Хитой G7га каттароқ рақобатчи яратиш учун саммит олдидан гуруҳни тез кенгайтириш ташабуси билан чиққан.
Американинг "Newsweek" нашри ёзишига кўра, Пекин ва Москва БРИКСнинг йиллик учрашувдан АҚШга зарба бериш имконияти сифатида фойдаланган ва АҚШни гегемон куч сифатида кўрсатган.
Мақола муаллифининг қайд этишича, Вашингтон томонидан қўллангани санкциялар, кўзланган натижаларга олиб келмади ва аксинча натижа бермоқда: улар дунёда АҚШ ҳукмига бўйсунмайдиган, янги глобал молиявий архитектурани яратилишга ҳисса қўшиши мумкин. Бу ерда Вашингтон учун жиддий стратегик оқиблатлар келиб чиқиш имконияти мавжуд.
Австралиянинг "Sydney Morning Herald" нашри ҳам шунга ўхшаш нуқтаи назарни билдирган. Улар Россия ва Хитой раҳбарлари нутқини "ўз гегемонлигини сақлаб қолиш мақсадида ривожланаётган давлатларга зарар етказаётган муайян бир давлатга "кескин қарши қаратилган" деб баҳолаган.
Янгиликлар лентаси
0