Саидов Туркманистоннинг янги элчиси билан учрашди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов ва Шадурди Мередов
Бахтиёр Саидов ва Шадурди Мередов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Шадурди Мередов Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Шадурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
“Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Вазир элчига мамлакатдаги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0