Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

© Foto : Министерство иностранных дел Кыргызской РеспубликиШадурды Мередов. Архивное фото
Шадурды Мередов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов тегишли фармонга имзо чекди.
“Мередов Шадурди Овезнепесович Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги (Тошкент шаҳри) Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлансин”, - дейилган ҳужжатда.
Мередев бунга қадар мамлакатнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Язгули Маммедов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0