Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди

© ИА "Дунё"Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди
Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов элчини лавозимидан озод этиш тўғрисида фаромон қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Язгули Маммедов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди, деб ёзмоқда “Дунё” АА.
Қайд этилишича, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов элчини лавозимидан озод этиш тўғрисида фармон қабул қилган.
“Маммедов Язгули Овезгилижович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги (Тошкент шаҳри) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилсин”, дейилган ҳужжатда.
Маълумот учун, Язгули Маммедов 2018 йил июль ойида Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган эди. Бунгача у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней-Доруссалом Давлати, Индонезия ва Таиланддаги элчиси лавозимларида ишлаган. Язгули Маммедов 2012-2018 йилларда Туркманистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Шири Шириевни алмаштирган.
Янгиликлар лентаси
0