Россия озиқ-овқат инқирози юзага келмаслиги учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади – Путин

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита БРИКС
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, африкалик дўстлар Россия ҳамиша ишончли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиси бўлиб қолишига ишончи комил бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия Африка қитъасида ва умуман дунё бозорида озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик учун барча имкониятларидан фойланмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Мамлакатимиз Африка давлатлари ва умуман олганда дунё бозорларини озиқ-овқат ва ўғит билан таъминлашга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бошқача қилиб айтганда, очликка қарши курашиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссамизни қўшиш, озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик учун ўзимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланяпмиз”, - деди Путин “БРИКС плюс” форматидаги учрашувда.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, африкалик дўстлар Россия ҳамиша ишончли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиси бўлиб қолишига, энг муҳтож давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишончи комил бўлиши мумкин.
Буғдой, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Россия Африканинг олтита давлатига бепул буғдой етказиб беради — вазир
Янгиликлар лентаси
0