https://sputniknews.uz/20230810/rossiya-afrikaning-oltita-davlatiga-bepul-bugdoy-etkazib-beradi--vazir-37741748.html
Россия Африканинг олтита давлатига бепул буғдой етказиб беради — вазир
Россия Африканинг олтита давлатига бепул буғдой етказиб беради — вазир
Sputnik Ўзбекистон
Россия Африканинг олтита давлатга 25 мингдан 50 минг тоннагача буғдойни бепул етказиб бериши мумкин.
2023-08-10T17:27+0500
2023-08-10T17:27+0500
2023-08-10T17:27+0500
россия
африка
дон битими
украина
қора денгиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24879116_0:0:3257:1833_1920x0_80_0_0_8df5d5ebf74b611dcd69cd06c9555f5d.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия Африканинг олтита давлатига 50 минг тоннагача донни текин етказиб беради, деди Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев. РИА Новости хабарига асосан. Ҳозир мутасадди идоралар бу масала устида ишламоқда, етказиб бериш яқин кунларда бошланиши мумкин, деди бошқарма бошлиғи. Шунингдек, жорий йилда жаҳон бозорига қарийб 55 миллион тонна ғалла экспорт қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.Москва Африка давлатларига тижорий асосда ҳам, текин ҳам дон етказиб беришни давом эттиришга тайёрлигини Владимир Путин июль ойи охирида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида маълум қилган эди.Давлат раҳбари бир неча бор таъкидлаганидек, Россия дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун Қора денгиз бўйлаб озиқ-овқат шартномаси бекор қилинган тақдирда Украина ғалласи экспортини ўрнини босиши мумкин.Дон битими Россия Туркия, Украина ва БМТни унинг узайтирилишига қарши эканлиги ҳақида хабардор қилганидан сўнг 18 июль куни якунланди. Шартнома Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилишни ва Россия озиқ-овқат ва ўғитларини жаҳон бозорларига олиб чиқишга қўйилган чекловларни олиб ташлашни назарда тутган. Москва бир неча бор келишув Россия билан ишламаётганини ва Украина ғалласи Африканинг муҳтож мамлакатларига эмас, биринчи навбатда Европага юборилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Москва келишувнинг барча шартлари бажарилса, унга қайтишини истисно қилмайди.
африка
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24879116_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_8fdad9ed1b71599153cafdf38c98f04c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия африка буғдой бепул етказиб бериши мумкин
россия африка буғдой бепул етказиб бериши мумкин
Россия Африканинг олтита давлатига бепул буғдой етказиб беради — вазир
Россия Африканинг олтита давлатга 25 мингдан 50 минг тоннагача буғдойни бепул етказиб бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия Африканинг олтита давлатига 50 минг тоннагача донни текин етказиб беради, деди Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев. РИА Новости
хабарига асосан.
“Президент таъкидлаганидек, жаҳон бозорига ғалла етказиб бериш бўйича етарлича ишончли ҳамкор бўлишдан ташқари, Африка мамлакатларига ҳам ғаллани текин етказиб берамиз. Ҳозирча олтита давлатга 25 -50 минг тоннагача бўлган ҳажмлар ҳақида гапиряпмиз”, — деди вазир.
Ҳозир мутасадди идоралар бу масала устида ишламоқда, етказиб бериш яқин кунларда бошланиши мумкин, деди бошқарма бошлиғи. Шунингдек, жорий йилда жаҳон бозорига қарийб 55 миллион тонна ғалла экспорт қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Бу кўрсаткични ўрим-йиғим пайтида юқорига қараб ўзгартириш мумкин. Агар ғалла ҳажми бўйича ўрим-йиғим бўйича прогнозларимиз ортиб бораётганини кўрсак, экспорт ҳажмлари бўйича ҳам кўрсаткични тўғрилаймиз”, - деди Патрушев.
Москва Африка давлатларига тижорий асосда ҳам, текин ҳам дон етказиб беришни давом эттиришга тайёрлигини Владимир Путин июль ойи охирида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида маълум қилган эди.
Давлат раҳбари бир неча бор таъкидлаганидек, Россия дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун Қора денгиз бўйлаб озиқ-овқат шартномаси бекор қилинган тақдирда Украина ғалласи экспортини ўрнини босиши мумкин.
Дон битими Россия Туркия, Украина ва БМТни унинг узайтирилишига қарши эканлиги ҳақида хабардор қилганидан сўнг 18 июль куни якунланди. Шартнома Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилишни ва Россия озиқ-овқат ва ўғитларини жаҳон бозорларига олиб чиқишга қўйилган чекловларни олиб ташлашни назарда тутган. Москва бир неча бор келишув Россия билан ишламаётганини ва Украина ғалласи Африканинг муҳтож мамлакатларига эмас, биринчи навбатда Европага юборилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Москва келишувнинг барча шартлари бажарилса, унга қайтишини истисно қилмайди.