Айрим абитуриентлар супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинади — шартлар қандай?

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Ҳали янги ўқув йили учун контракт миқдорлари тасдиқланмади. Контракт миқдори тасдиқлангач, супер-контракт пуллари ҳам белгиланади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Тест синовларида асосий танловдан ўта олмаган абитуриентлар супер-контракт билан ўқишга қабул қилинади, дея хабар берди Таълим назорати.
Қайд этилишича, квота доирасида талабаликка қабул қилинган, бироқ ўқишни хоҳламаган абитуриентларнинг ўрни бўш қолади.
Билимларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматига кўра, ўқимайдиган, лекин талабаликка қабул қилинган абитуриентдан кейинги тест топширганлар юқорига кўтарилмайди.

"Агар қабул чизиғидан пастдаги абитуриентлар талаба бўлишни хоҳласа, унда супер-контрактни танлашига тўғри келади", - дейилади хабарда.

Табақалаштирилган контракт тўлови талаба тўплаган баллнинг кириш баллига нисбатан миқдорига боғлиқ.
Табақалаштирилган контракт тўлови миқдори:
1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробарини тўлайди.
4,05 баллдан кўпроқ етмай қолган, лекин 56,7 баллдан кам тўпламаган абитуриентлар кўпроқ пул тўлайди. Улар белгиланган базавий контракт миқдорининг маълум бараварини тўлаш орқали талаба бўлишлари мумкин. Бу миқдор йўналишларга қараб фарқланади.
Ўтган 2022 йилда супер-контракт нархлари стипендиясиз шартнома пули миқдори асосида ҳисобланган.

"Ҳали янги ўқув йили учун контракт миқдорлари тасдиқланмади. Контракт миқдори тасдиқлангач, супер-контракт пуллари ҳам белгиланади. Сўнг абитуриент ўзи ўқимоқчи бўлган ОТМга супер-контракт бўйича мурожаат қилади", - дейилади хабарда.

Таълим кредити: шартлар ва имтиёзлар
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023-2024 ўқув йили учун 193 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Янгиликлар лентаси
0