Таълим кредити: шартлар ва имтиёзлар

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты. Иллюстративное фото
Студенты. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
Oбуна бўлиш
Талаба таълим кредити суммасини ўқишни битириганидан сўнг 7 йил давомида қайтариши мумкин. Кредит олиш шартлари билан Sputnik материалида танишинг.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги қатор тижорат банклари томонидан барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредитлари ажратилади.
Кредит иш жойига эга бўлмаган талабаларга ҳам берилади. Бунинг учун уларга кафил керак бўлади.
Демак, кредитни расмийлаштириш ва унинг қайтаришда талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи) ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Тижорат банклари таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади.
Талаба кредит суммасини ўқишни битириганидан сўнг 7 йил давомида қайтариши мумкин. Яъни талаба ойма-ой кредит учун пул тўлаши шарт эмас.
Тижорат банклари талабалардан ариза қабул қилганидан сўнг 2 иш куни мобайнида контракт пулини тўлаб беради. Бунда банк талабанинг 1 йиллик таълим кредитини тўлиқ (100%) миқдорда қоплаб беради.
Талаба кейинги йил учун яна шу тартибда банкка қайта мурожаат этиши керак бўлади.

Таълим кредитини олишда хотин-қизлар учун қандай қулайликлар бор?

Тўлов контрактда ўқиётган хотин-қизлар фоизсиз таълим кредити олади. Лекин уларга кафил керак бўлади. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кирган оилаларнинг хотин-қизларига гаров ва кафилларсиз фоизсиз кредитлар ажратилади.

Фоизсиз таълим кредитларини қайси банклардан олиш мумкин?

Талаба хотин-қизлар учун 12 та тижорат банки орқали фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Кредитни фоизсиз ажратадиган банклар:
“Микрокредит банк”;
“Асака банк”;
“Агробанк”;
“Халқ банки”;
“Ипотека банк”;
“Қишлоқ қурилиш банк”;
“Турон банк”;
“Ориент финанс банк”;
“Миллий банк”;
“Ўзсаноатқурилишбанк";
“Ҳамкорбанк”;
“Алоқа банк”.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
ариза;
тўлов-контракт шартномаси;
кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Таълим кредитини олиш учун онлайн мурожаат этиш ҳам мумкин

Талабалар учун “talim-krediti.uz” платформаси ишга туширилган. Ушбу платформа орқали кредит олмоқчи бўлган талабалар банкка бормасдан, платформа орқали онлайн ариза қолдиришлари мумкин.
© talim-krediti.uz“Talim-krediti.uz” платформаси
“Talim-krediti.uz” платформаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
“Talim-krediti.uz” платформаси
Таълим кредити олишни истаган талаба платформага кириб, ўзининг шахсини тасдиқловчи хужжатидаги маълумотларни киритади.
© talim-krediti.uz“Talim-krediti.uz” платформаси
“Talim-krediti.uz” платформаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
“Talim-krediti.uz” платформаси
Сўнг яшаш манзили ва таълим муассасаси, таълим шакли, контракт суммаси ва кредит суммаси, мўлжалланган банк номи ҳақидаги маълумотлар ҳамда таълим муассасаси билан икки томонлама шартноманинг ПДФ шаклини жойлаши керак.
© talim-krediti.uz“Talim-krediti.uz” платформаси
“Talim-krediti.uz” платформаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2023
“Talim-krediti.uz” платформаси
Ариза 2 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0