Эрдоған Путин билан музокаралар ўтказиш учун Россияга ташриф буюради – ОАВ

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган, архивное фото
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россия ва Туркия етакчилари дон битими истиқболларини муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун яқин кунларда Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси ўз манбасига таянган ҳолда ёзмоқда.
“Президент маъмуриятидаги манбалардан олинган маълумотга кўра, Эрдоған ташрифи “дон йўлаги” тўғрисидаги битимни амалга оширишни давом эттириш учун ғоят муҳим қадам бўлади”, - дейилган хабарда.
Нашрнинг ёзишича, Россия ва Туркия етакчилари дон битими истиқболларини муҳокама қилишади.
Дон битими 18 июль куни тўхтатилди. Россия Туркия, Украина ва БМТни унинг узайтиришга қарши эканлигидан хабардор қилди, чунки битимнинг Москвага нисбатан шартлари бажарилмаган. Хусусан, Россия озиқ-овқат ва ўғит маҳсулотларини дунё бозорига экспорт қилишга қўйилган чеклов олиб ташланмаган.
Аввалроқ РИА Новости ҳам ўз манбасига таянган ҳолда Эрдоған музокаралар учун Россияга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди. Учрашув санаси ҳозирча маълум эмас. Барчаси икки давлат президентларининг иш жадвалига боғлиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0