https://sputniknews.uz/20230717/don-bitimi-toxtatildi--kreml--36920228.html
"Дон битими" тўхтатилди — Кремль
"Дон битими" тўхтатилди — Кремль
Sputnik Ўзбекистон
Битимнинг асосий мақсади — Украина донини эҳтиёжманд давлатларга етказиб бериш бажарилмади — Путин.
2023-07-17T15:56+0500
2023-07-17T15:56+0500
2023-07-17T15:56+0500
россия
украина
дон битими
туркия
бмт
қора денгиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34075397_0:321:3072:2048_1920x0_80_0_0_280d297d52aed7ab1c15052df9e2d300.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ғалла бўйича Қора денгиз ташаббуси ёки "дон битими" тўхтатилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. РИА Новости хабарига асосан. Песковнинг айтишига кўра, "дон битими"нинг Россияга тегишли қисми бажарилиши биланоқ, Москва дарҳол "ушбу келишувни янгилаши мумкин".Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Россия Туркия, Украина ва БМТни "дон битими"ни узайтирмаслиги ҳақида расман хабардор қилган.Владимир Путин ўтган шанба куни Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса билан бўлиб ўтган суҳбатда "дон битими"нинг ажралмас қисми бўлган, Россия озиқ-овқатлари ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича тўсиқлар олиб ташланмаганини ҳамда ғалла бўйича келишувнинг асосий мақсади - ғаллани эҳтиёжманд мамлакатларга етказиб бериш амалга ошмай қолганини таъкидлаган эди.Маълумот учун, 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган Қора денгиз ташаббуси Украина ғалласини, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали экспорт қилишни назарда тутган эди.Бу пакет битимининг бир қисми эди. Иккинчи қисм, уч йиллик Россия-БМТ меморандуми, Россия озиқ-овқат ва ўғит экспортини блокировка қилишни, "Россельхозбанк"ни SWIFT тизимига қайта улашни, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини етказиб беришни қайта тиклашни, Тольятти-Одесса аммиак қувури фаолиятини қайта тиклашни назарда тутган эди. Лекин кейинчалик шартноманинг Россияга тегишли қисми нафақат бажарилмай қолди, балким аммиак қувурининг Украина ҳудудидан ўтган қисми портлатиб юборилди.
украина
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34075397_108:0:2839:2048_1920x0_80_0_0_9d92630d434e14ac8c926cf76267190e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дон битими украина эҳтиёжманд давлатлар путин россия песков захарова бмт туркия
дон битими украина эҳтиёжманд давлатлар путин россия песков захарова бмт туркия
"Дон битими" тўхтатилди — Кремль
Путин: Битимнинг асосий мақсади — Украина донини эҳтиёжманд давлатларга етказиб бериш бажарилмади.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ғалла бўйича Қора денгиз ташаббуси ёки "дон битими" тўхтатилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. РИА Новости
хабарига асосан.
“Қора денгиз келишувлари бугун ўз кучини тўхтатади. Россия президенти аввал айтганидек, охирги муддат 17 июль. Афсуски, Қора денгиз келишувларининг Россияга тааллуқли қисми ҳозиргача бажарилмади. Энди унинг амал қилиши тугатилди ", - деди Кремль вакили.
Песковнинг айтишига кўра, "дон битими"нинг Россияга тегишли қисми бажарилиши биланоқ, Москва дарҳол "ушбу келишувни янгилаши мумкин".
Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Россия Туркия, Украина ва БМТни "дон битими"ни узайтирмаслиги ҳақида расман хабардор қилган.
Владимир Путин ўтган шанба куни Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса билан бўлиб ўтган суҳбатда "дон битими"нинг ажралмас қисми бўлган, Россия озиқ-овқатлари ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича тўсиқлар олиб ташланмаганини ҳамда ғалла бўйича келишувнинг асосий мақсади - ғаллани эҳтиёжманд мамлакатларга етказиб бериш амалга ошмай қолганини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган Қора денгиз ташаббуси Украина ғалласини, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали экспорт қилишни назарда тутган эди.
Бу пакет битимининг бир қисми эди. Иккинчи қисм, уч йиллик Россия-БМТ меморандуми, Россия озиқ-овқат ва ўғит экспортини блокировка қилишни, "Россельхозбанк"ни SWIFT тизимига қайта улашни, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини етказиб беришни қайта тиклашни, Тольятти-Одесса аммиак қувури фаолиятини қайта тиклашни назарда тутган эди. Лекин кейинчалик шартноманинг Россияга тегишли қисми нафақат бажарилмай қолди, балким аммиак қувурининг Украина ҳудудидан ўтган қисми портлатиб юборилди.