Ёмғир ва шамол — Ўзбекистонда 20 август учун об-ҳаво

© SputnikТошкент
Тошкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон республикасида ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Эртага, 20 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва шамолнинг тезлиги 18 м/с гача кучайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон республикасида ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18-20, кундузи +36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикасининг баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19-24, кундузи +32-37 даража бўлади.
Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19-24, кундузи +32-37 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, чўл ҳудудларда баъзи жойларда +27 даражагача, кундузи +34-39 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17-22, кундузи +34-39 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +24-29 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0