https://sputniknews.uz/20230818/ozbekiston-talabalar-12-qavat-turar-joy-bino-qurish-37979347.html
Ўзбекистонда талабалар учун 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда — видео
Ўзбекистонда талабалар учун 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда — видео
Sputnik Ўзбекистон
Турар жой 1000 ўринли. Уни қуришга 86 млрд 300 млн сўм сарфланади.
2023-08-18T10:49+0500
2023-08-18T10:49+0500
2023-08-18T11:02+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37979542_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_80833abd876029d6bc0d620e9ca4a6f5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Наманганда 12 қаватли талабалар тураржойи биноси қурилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Ислом Каримов кўчасидаги талабалар турар-жойи ҳудудида 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда.“Nifrit impeks” МЧЖ томонидан мазкур бино қурилиши 2023 йил охирига қадар якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.Институт тасарруфида ҳозирги кунда 2 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сиғими 800 ўринни ташкил этади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушгани маълум қилинганди. Марказда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қиладилар, уларга амалий ёрдам беришди.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/37979542_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_975d12ee8f5e13a4265f96bd2ed7b38e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон талабалар турар-жой бино қурилиш наманган наманган муҳандислик-қурилиш институти
ўзбекистон талабалар турар-жой бино қурилиш наманган наманган муҳандислик-қурилиш институти
Ўзбекистонда талабалар учун 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда — видео
10:49 18.08.2023 (янгиланди: 11:02 18.08.2023) Турар жой 1000 ўринли. Уни қуришга 86 млрд 300 млн сўм сарфланади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Наманганда 12 қаватли талабалар тураржойи биноси қурилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Ислом Каримов кўчасидаги талабалар турар-жойи ҳудудида 12 қаватли тураржой биноси қурилмоқда.
“Умумий лойиҳа қиймати 86 млрд 300 млн сўм. Тураржой биноси 1000 ўринли”, - дейилади хабарда.
“Nifrit impeks” МЧЖ томонидан мазкур бино қурилиши 2023 йил охирига қадар якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Институт тасарруфида ҳозирги кунда 2 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сиғими 800 ўринни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушгани маълум қилинганди. Марказда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қиладилар, уларга амалий
ёрдам беришди.