https://sputniknews.uz/20230818/talabalar-turar-joy-taminlash-nazorat-markaz-37972470.html
Талабаларнинг тураржой билан таъминланишини назорат қилувчи марказ ишга тушди
Талабаларнинг тураржой билан таъминланишини назорат қилувчи марказ ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди.
2023-08-18T08:38+0500
2023-08-18T08:38+0500
2023-08-18T12:32+0500
жамият
ўзбекистон
талабалар
ижара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18211600_0:39:600:377_1920x0_80_0_0_25fc6dffbea7e4a71ff6968c86ba62f2.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Талабалар тураржойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди.Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларни турар жой билан таъминлашда навбатларнинг олдини олиш, талабаларнинг тураржойсиз қолишлари эҳтимолини бартараф этишдан иборат.Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотлар маркази талабалар шаҳарчасининг энг гавжум йўлакларида – вазирлик биноси ёнида жойлашган бўлиб, у штаб сифатида фаолият юритади.Штабда барча олий таълим муассасаларида ташкил этилган маълумотлар марказига келиб тушган сўровлар ва амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, талабаларнинг тураржой билан таъминланиши учун амалий кўмак кўрсатилади.Эслатиб ўтамиз, бу йил ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этди.
https://sputniknews.uz/20230815/ozbekistonda-talabalar-yotoqxonaga-dxm-va-mygovuz-orqali-joylashtiriladi-37882106.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/07/18211600_31:28:485:369_1920x0_80_0_0_54ea8f85713bca446d3950234750fc67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар турар жой назорат марказ ўзбекистон олий таълим муассасалари
талабалар турар жой назорат марказ ўзбекистон олий таълим муассасалари
Талабаларнинг тураржой билан таъминланишини назорат қилувчи марказ ишга тушди
08:38 18.08.2023 (янгиланди: 12:32 18.08.2023) Барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Талабалар тураржойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад талабаларни турар жой билан таъминлашда навбатларнинг олдини олиш, талабаларнинг тураржойсиз қолишлари эҳтимолини бартараф этишдан иборат.
“Марказда кўнгилли лидер ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қиладилар, уларга амалий ёрдам берадилар”, - дейилади хабарда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотлар маркази талабалар шаҳарчасининг энг гавжум йўлакларида – вазирлик биноси ёнида жойлашган бўлиб, у штаб сифатида фаолият юритади.
Штабда барча олий таълим муассасаларида ташкил этилган маълумотлар марказига келиб тушган сўровлар ва амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, талабаларнинг тураржой билан таъминланиши учун амалий кўмак кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этди.