https://sputniknews.uz/20230817/ozbekistonn-davlat-qarzi-37944275.html
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда қанчани ташкил этди
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда қанчани ташкил этди
Sputnik Ўзбекистон
2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ялпи ички маҳсулот 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.
2023-08-17T14:41+0500
2023-08-17T14:41+0500
2023-08-17T15:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
давлат қарзи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703158_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4c33e7391a1185b186ed8c46bcd61192.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 2022 йил якуни бўйича Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 25,9 млрд долларни, давлат ички қарзи эса 3,3 млрд долларни ташкил этди. Бу рақамлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи"да келтирилган.Қайд этилишича, давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, доллар ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез суръатда, яъни 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботи бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда "мўътадил" даражада ҳисобланади.“Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат қарзи суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги керак.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703158_375:165:2765:1957_1920x0_80_0_0_1d923103f934ea292d6c135a7bc7df5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон давлат қарзи маълумот молия вазирлиги
ўзбекистон давлат қарзи маълумот молия вазирлиги
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда қанчани ташкил этди
14:41 17.08.2023 (янгиланди: 15:00 17.08.2023) Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 2022 йил якуни бўйича Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 25,9 млрд долларни, давлат ички қарзи эса 3,3 млрд долларни ташкил этди. Бу рақамлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи"да
келтирилган. “Хусусан, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан (2021 йил якунида – 38,0 фоиз) 2022 йил якунига қадар 36,4 фоизгача пасайди”, - дейилади шарҳда.
Қайд этилишича, давлат қарзи 2022 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, доллар ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез суръатда, яъни 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.
Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботи бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда "мўътадил" даражада ҳисобланади.
“Давлат қарзи тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат қарзи суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан
ошмаслиги керак.