https://sputniknews.uz/20230501/davlat-qarzi-eng-yuqori-miqdor-34506738.html
Давлат қарзининг энг юқори миқдори белгиланди
Давлат қарзининг энг юқори миқдори белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этган.
2023-05-01T13:44+0500
2023-05-01T13:44+0500
2023-05-01T13:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
давлат қарзи
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/11/22808424_0:53:1280:773_1920x0_80_0_0_36e4e9e38afc96ce26bd1575f457241c.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак. Бу президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни имзолаган қонунда назарда тутилган.Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакат давлат қарзи 29,2 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/11/22808424_82:0:1217:851_1920x0_80_0_0_4d8ea01582164b31de0310e55487a273.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон давлат қарзи маълумот қонун
ўзбекистон давлат қарзи маълумот қонун
Давлат қарзининг энг юқори миқдори белгиланди
Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа, ўрта, узоқ муддатли бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак. Бу президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни имзолаган қонунда
назарда тутилган. Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:
давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
давлат томонидан маблағ жалб этиш;
давлат томонидан жалб қилинган маблағларни бошқариш;
давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқариш;
давлат қарзини реструктуризация қилиш;
давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш;
давлат кафолатини расмийлаштириш ва тақдим этиш;
давлат қарзига оид шартномаларни ва давлат кафолатларининг рўйхатини юритиш;
давлат қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва давлат кафолатларини бажариш.
Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.
Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.
"Давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак", - дейилган ҳужжатда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакат давлат қарзи 29,2 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этган.