Махсус операция: 17 августнинг асосий хабарлари
© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчетов РСЗО "Торнадо-Г" 1-й гвардейской танковой армии ЗВО в ЛНР
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Украина қуролли кучлари кун давомида 900га яқин аскарини йўқотди, лекин сезиларли олдинга силжиши ёки бошқа натижаларга эриша олмади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 17 август ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жнуб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Зализнянское, Старомихайловка ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнигнг тўртта ҳужумини қайтарди. Бундан ташқари, Россия қўшинлари гуруҳи муваффақиятли ҳужум операцияларини амалга оширди ва фронт чизиғи бўйлаб позицияни яхшилади.
Днепропетровск вилоятидаги Межевая станциясида ўқ-дорилар бўлган ҳарбий эшелон юк тушириш ҳудудида ракета ҳужуми натижасида йўқ қилинди.
Кун давомида душманнинг 310 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, учта зирҳли жанговар машинаси, тўққизта техникаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи фронт чизиғи бўйлаб позицияни яхшилади, Харков вилоятининг Олшана, Цинковка ва ЛХРнинг Новоселовское туманларида УҚКнинг 14-механизациялашган, 25-ҳаво-десант ва 95-ҳаво-десант бригадаларининг олтита ҳужумини қайтарди.
УҚК ушбу йўналишда 125 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, "Тюлпан" ўзиюрар миномёти, М777 артиллерия тизими ва АҚШда ишлаб чиқарилган М109 Паладин артиллерия мосламасини йўқотди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Кузмино қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 42-механизациялашган бригадаси ҳужум ҳужумини қайтарди. ЛХРнинг Кременная ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга кучли зарба берилди.
УҚК 55 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва иккита Д-30 гаубицасини йўқотди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Приютное, Запороже вилоятининг Старомаёрское ва Ровнопол аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга кучли артиллерия ва авиация зарбалари беришди. Ушбу йўналишда душман йўқотишлари 175 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина, иккита транспорт воситаси, Д-20 гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари Работино қишлоғи яқинида УҚКнинг 46-аэромобил бригадасининг ҳужумини қайтарди ва душманган авиация, артиллерия ва оғир ўт ўчириш тизимлари ёрдамида кенг қамровли зарба берди. Душман йўқотишлари 195 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, тўртта "Стрйкер" зирҳли транспортёри, иккита пиёда жанговар машинаси, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 тўпи ва иккита Мста-Б ва Д-20 гаубицалари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида кучли зарба оқибатида Украина бўлинмалари 30 га яқин ҳарбий хизматчи, 3 та техника, шунингдек, Д-30 гаубицасини йўқотди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 138 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Ласточкино ва Запороже вилоятининг Ивановское аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита УҚКнинг учувчисиз аппаратлари бошқарув пунктига зарба берилди.
ДХРнинг Серебрянка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси бўлинмаси қўмондонлик ва кузатув пункти ва ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
ДХРнинг Серебрянка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси бўлинмаси қўмондонлик ва кузатув пункти ва ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида битта АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив изими ракетасини тутиб олди.
ЛХРнинг Житловка, ДХРнинг Соледар, Николаевка, Заря, Орлинское, Запороже вилоятидаги Мирное ва Харков вилоятининг Олшана аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 18 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 459 та самолёт, 246 та вертолёт, 5805 та учувчисиз аппарати, 431 та зенит-ракета комплекси, 11349 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1144 та ёппасига щт очиш реактив тизимлари жанговар техникаси, 5918 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12289 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.