https://sputniknews.uz/20230816/ozbekiston-sogliqni-saqlash-vaziri-kokrak-nishoni-37922308.html
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қатор ҳамкасбларини кўкрак нишони билан тақдирлади
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қатор ҳамкасбларини кўкрак нишони билан тақдирлади
Sputnik Ўзбекистон
Туркий давлатлар вакилларини вазир Амрилло Иноятов “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
2023-08-16T17:45+0500
2023-08-16T17:45+0500
2023-08-16T17:52+0500
жамият
ўзбекистон
амрилло иноятов
соғлиқни сақлаш вазири
кўкрак нишони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37922447_0:105:1280:826_1920x0_80_0_0_b294eb5acd4038a7848082a5c283adc9.jpg
ТОШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Самарқанд шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий дунё тиббиёт Конгрессида вазир Амрилло Иноятов бир қатор нуфузли меҳмонларни кўкрак нишони билан тақдирлади. Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари меҳмонларга давлатлараро тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун берилди.“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар: Ўзбекистон-Туркия тиббиёт форуми давомида мамлакатлар ўртасида соғлиқни сақлаш йўналишидаги алоқалар ўзаро қардошлик ва ишонч руҳига асослангани таъкидланди. Ушбу ҳамкорликни соҳалар кесимида ривожлантиришни кўзда тутувчи қатор меморандум ва келишувлар ҳам имзоланди.Эслатиб ўтамиз, авввалроқ Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37922447_74:108:1210:960_1920x0_80_0_0_89f43c67faaff79c2405ea478e6dc232.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири кўкрак нишони
ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири кўкрак нишони
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қатор ҳамкасбларини кўкрак нишони билан тақдирлади
17:45 16.08.2023 (янгиланди: 17:52 16.08.2023) Туркий давлатлар вакилларини вазир Амрилло Иноятов “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
ТОШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Самарқанд шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий дунё тиббиёт Конгрессида вазир Амрилло Иноятов бир қатор нуфузли меҳмонларни кўкрак нишони билан тақдирлади. Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари меҳмонларга давлатлараро тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун берилди.
“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар:
Кубаничбек Омуралиев - Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби;
Фаҳреттин Кожа - Туркия Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
Теймур Мусаев - Озарбайжон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
Тилек Мамадалиев - Қирғиз Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
Ажар Гиният - Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
Марсел Миннуллин - Татаристон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири.
Ўзбекистон-Туркия тиббиёт форуми давомида мамлакатлар ўртасида соғлиқни сақлаш йўналишидаги алоқалар ўзаро қардошлик ва ишонч руҳига асослангани таъкидланди. Ушбу ҳамкорликни соҳалар кесимида ривожлантиришни кўзда тутувчи қатор меморандум ва келишувлар ҳам имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, авввалроқ Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан
тақдирланганди.