https://sputniknews.uz/20230815/jurnalistlar-tan-jarohati-holat-jinoyat-ishi-iiv-37859603.html
Журналистларга тан жароҳати етказилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди — ИИВ
Журналистларга тан жароҳати етказилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди — ИИВ
Sputnik Ўзбекистон
"Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисини ҳақоратлаган ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.
2023-08-15T07:50+0500
2023-08-15T07:50+0500
2023-08-15T11:56+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
иив
журналист
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013284_0:378:2867:1991_1920x0_80_0_0_0eeb0e2f2292bce1fde322cd468ddaf7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Журналистларга тан жароҳати етказилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.Қайд этилишича, “Zoʼr ТV” телерадиокомпанияси ходимларига тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида "Zо‘rTV" телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳақоратлангани ва уларга куч ишлатилгани акс этган видео тарқалган эди.Шундан сўнг Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) журналистлар камераси синдирилиши ва калтакланиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган.Кеча "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ журналистларга тўсқинлик қилган кўприк қурилиш колмпанияси иш бошқарувчисини ишдан бўшатди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013284_589:574:2472:1986_1920x0_80_0_0_f18127ebd1442f9eafa5d299daa88454.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иив жиноят кодекси 277-модда 1-қисми жиноят иши тергов ҳаракатлари журналистлар zо‘rtv телеканали мухбири ва тасвирчиси калтакланди кўприк қулаши
иив жиноят кодекси 277-модда 1-қисми жиноят иши тергов ҳаракатлари журналистлар zо‘rtv телеканали мухбири ва тасвирчиси калтакланди кўприк қулаши
Журналистларга тан жароҳати етказилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди — ИИВ
07:50 15.08.2023 (янгиланди: 11:56 15.08.2023) ИИВ: Жиноят кодексининг "Безорилик" моддаси жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Журналистларга тан жароҳати етказилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби
хабар берди. Қайд этилишича, “Zoʼr ТV” телерадиокомпанияси ходимларига тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Тергов ҳаракатлари ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида "Zо‘rTV" телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳақоратлангани ва уларга куч ишлатилгани акс этган видео тарқалган эди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) журналистлар камераси синдирилиши ва калтакланиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига
мурожаат қилган.Кеча "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ журналистларга тўсқинлик қилган кўприк қурилиш колмпанияси иш бошқарувчисини
ишдан бўшатди.