https://sputniknews.uz/20230814/jurnalistlarga-zoravonlik-qilgan-qurilish-xodimi-ishdan-boshatildi-37857551.html
Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўшатилди — ЎТЙ
Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўшатилди — ЎТЙ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Темир йўллари журналистларга тўсқинлик қилган кўприк қурилиш колмпанияси иш бошқарувчисини ишдан бўшатди. 14.08.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-08-14T21:49+0500
2023-08-14T21:49+0500
2023-08-15T11:56+0500
жамият
журналист
ўзбекистон темир йўллари
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37818590_0:67:806:520_1920x0_80_0_0_d168a8ab7afac8b9352f0d3d6938d96e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўлшатилди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим - "Кўприкқурилиш" трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Т.Эшниязовнинг ишини кескин қоралайди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида "Zо‘rTV" телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳақоратлангани ва уларга куч ишлатилгани акс этган видео тарқалган эди.Шундан сўнг Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) журналистлар камераси синдирилиши ва калтакланиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37818590_37:0:730:520_1920x0_80_0_0_6386560f1e5e421ac02590b6860185f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, журналист, ўзбекистон темир йўллари, ҳодисалар
жамият, журналист, ўзбекистон темир йўллари, ҳодисалар
Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўшатилди — ЎТЙ
21:49 14.08.2023 (янгиланди: 11:56 15.08.2023) Ўзбекистон Темир йўллари журналистларга тўсқинлик қилган кўприк қурилиш колмпанияси иш бошқарувчисини ишдан бўшатди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Журналистларга зўравонлик қилган қурилиш ходими ишдан бўлшатилди, деб
хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим - "Кўприкқурилиш" трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Т.Эшниязовнинг ишини кескин қоралайди.
"Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Т.Эшниязовнинг Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилганлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида "Zо‘rTV" телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳақоратлангани ва уларга куч ишлатилгани акс этган видео тарқалган эди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) журналистлар камераси синдирилиши ва калтакланиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
мурожаат қилган эди.