Ислом билим юртларига кириш тест синовлари куни маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишҚабул комиссиясига ҳужжат топшириш.
Қабул комиссиясига ҳужжат топшириш.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома талабгор ҳужжат топширган таълим муассасаси томонидан тарқатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ислом билим юртларига кириш тест синовлари 17 август куни ўтказилади, дея хабар берди Билмни баҳолаш агентлиги.

“Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 17 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 09:00 да бошланади”, - дейилади хабарда.

Хабарда талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 08:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралган.
Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома талабгор ҳужжат топширган таълим муассасаси томонидан тарқатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, [орижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни икки сменада ўтказилади. Бугун тест синовларида иштирок этадиган талабалар бугун имтиҳон ўтадиган бинони бориб кўриш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0