Ўқишни кўчираётган талабалар имтиҳон ўтадиган бинолар билан танишиши мумкин — вазирлик

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриентлар Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари пайтида.
Абитуриентлар Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари пайтида. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовларида иштирок этадиган талабаларга бинони бориб кўриш имконияти яратилди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўқишни кўчириш бўйича тест синовларида иштирок этадиган талабалар бугун имтиҳон ўтадиган бинони бориб кўриш мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни икки сменада ўтказилади.
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовида иштирок этадиган талабгорлар бугун соат 10:00 дан 12:00 га қадар ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган бинолар билан танишиб кетишлари мумкин.

“Тест топшириладиган бино ва вақти талабгорнинг имтиҳонга кириш рухсатномасида кўрсатилган”, - дейилади хабарда.

Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0