Футбол: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади — сана ва манзил

© Sputnik/Abdubakir YunusovCAFA-2023 Туркманистон - Ўзбекистон ўйини, архив фото.
CAFA-2023 Туркманистон - Ўзбекистон ўйини, архив фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик футболчилар Тошкентда Миср U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Миср U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

“Тимур Кападзе шогирдлари 13 октябрь санасида Испания ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйиндан сўнг яна бир муҳим баҳсда иштирок этади. Футболчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчисига қарши ўйнашади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 13 октябрь санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0