Ўзбекистон Испанияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади — сана ва манзил

© Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Испанияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябр ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Учрашув 13 октябр санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Испания 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа билан Ўзбекистонга келади.
Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик ўйини ҳақида хабар бергандик. Ўйинлар 9-12 сентябрь кундари АҚШда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0