https://sputniknews.uz/20230812/toshkent-kanal-sayilgohlar-kopaytiriladi-37794821.html
Тошкентда каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар сони оширилади
Тошкентда каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар сони оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар 2030 йилда 150 кмга етказилиши режалаштирилмоқда.
2023-08-12T17:12+0500
2023-08-12T17:12+0500
2023-08-12T17:12+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37207020_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_9b5fdbcc4b5b081a00058e3607191e1c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида 2030 йилда каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.Айтилишича, каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган. Ҳозирда пойтахтдан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда кўнгилли сайр қилиш масканлари барпо қилинди.Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинди.Сайилгоҳларда аҳоли кўнгилли маданий хордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йил ҳам Тошкентдаги бир қатор каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилиши маълум қилинганди. Бугунги кунда пойтахтда жами 128 та канал ва коллектор мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси магистрал, 24 таси хўжаликлараро ва 80 таси ички хўжалик каналлари ҳисобланади, 8 таси эса коллекторлардан иборат, уларнинг умумий узунлиги 408 км.га тенг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37207020_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_d18f3223af23b5105903499672d9947a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент канал сайилгоҳлар тошкент шаҳар ҳокимлиги
тошкент канал сайилгоҳлар тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкентда каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар сони оширилади
Каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар 2030 йилда 150 кмга етказилиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида 2030 йилда каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги
хабар берди. Айтилишича, каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган. Ҳозирда пойтахтдан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда кўнгилли сайр қилиш масканлари барпо қилинди.
Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинди.
“Бу ишлар изчил давом эттирилиб, каналлар бўйидаги сайилгоҳлар узунлиги 2024 йилда 50 км, 2025 йилда 60 км, 2026 йилда 75 км, 2027 йилда 90 км, 2028 йилда 110 км, 2029 йилда 130 км ва 2030 йилда 150 кмга етказилади”, дейилади хабарда.
Сайилгоҳларда аҳоли кўнгилли маданий хордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йил ҳам Тошкентдаги бир қатор каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилиши
маълум қилинганди. Бугунги кунда пойтахтда жами 128 та канал ва коллектор мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси магистрал, 24 таси хўжаликлараро ва 80 таси ички хўжалик каналлари ҳисобланади, 8 таси эса коллекторлардан иборат, уларнинг умумий узунлиги 408 км.га тенг.