https://sputniknews.uz/20230106/toshkentdagi-kanallar-atrofini-sayilgohlarga-aylantirish-ishlari-davom-ettiriladi-31279508.html
Тошкентдаги каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилади
Тошкентдаги каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилади
Sputnik Ўзбекистон
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 75-сессиясида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган канналар ҳақида маълум қилинди. 06.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-06T11:16+0500
2023-01-06T11:16+0500
2023-01-06T11:16+0500
жамият
тошкент
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/867/50/8675035_14:0:1280:712_1920x0_80_0_0_6ec89565c0633257e0b17f4f352fe0e1.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Бу йил ҳам Тошкентдаги бир қатор каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 75-сессиясида маълум қилинди.Қайд этилишича, айни пайтда Бўзсув каналининг Чилонзор тумани Сеул кўчасига туташ бир километрлик қисмида, Дамаши каналининг Олмазор тумани Кичик халқа автомобилъ йўлига туташ 800 метр ҳудудида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.Шунингдек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт ва Олмазор туманларида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилади.Лойиҳалаштирилаётган ишлар:Маълумот учун, бугунги кунда пойтахтда жами 128 та канал ва коллектор мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси магистрал, 24 таси хўжаликлараро ва 80 таси ички хўжалик каналлари ҳисобланади, 8 таси эса коллекторлардан иборат, уларнинг умумий узунлиги 408 км.га тенг.Ўтган йиллар давомида канал ва коллекторларнинг жами 378 962 п/м қисмида тозалаш ва 278 101 п/м қисмида эса қайта тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, каналлар ўзанида 1870,8 м3 ҳажмда бетонлаш ишлари олиб борилиб, 1770 метр узунликда хафвсизлик панжаралари ўрнатилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/867/50/8675035_173:0:1122:712_1920x0_80_0_0_a09ddfab6c927a82c5adb29f563bdaa3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, қурилиш
Тошкентдаги каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 75-сессиясида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган канналар ҳақида маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Бу йил ҳам Тошкентдаги бир қатор каналлар атрофини сайилгоҳларга айлантириш ишлари давом эттирилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 75-сессиясида маълум
қилинди. Қайд этилишича, айни пайтда Бўзсув каналининг Чилонзор тумани Сеул кўчасига туташ бир километрлик қисмида, Дамаши каналининг Олмазор тумани Кичик халқа автомобилъ йўлига туташ 800 метр ҳудудида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт ва Олмазор туманларида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилади.
Лойиҳалаштирилаётган ишлар:
Учтепа туманидан ўтувчи Бўзсув каналининг Фарҳод кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобилъ йўлигача бўлган 3,5 қисми;
Жун каналининг Янгиҳаёт тумани Тошкент халқа автомобил йўлидан Сергели-1 бекатигача бўлган 1,65 км ҳудуди;
Катта Кайкавус каналининг Шайхонтоҳур тумани Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача бўлган 1,4 км қисми;
Олмазор туманидан оқиб ўтувчи Дамаши каналининг Сағбон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобилъ йўлигача бўлган 3,4 км ҳудуди.
Маълумот учун, бугунги кунда пойтахтда жами 128 та канал ва коллектор мавжуд бўлиб, уларнинг 16 таси магистрал, 24 таси хўжаликлараро ва 80 таси ички хўжалик каналлари ҳисобланади, 8 таси эса коллекторлардан иборат, уларнинг умумий узунлиги 408 км.га тенг.
Ўтган йиллар давомида канал ва коллекторларнинг жами 378 962 п/м қисмида тозалаш ва 278 101 п/м қисмида эса қайта тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, каналлар ўзанида 1870,8 м3 ҳажмда бетонлаш ишлари олиб борилиб, 1770 метр узунликда хафвсизлик панжаралари
ўрнатилди.