Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга қабул бошланди

© SputnikАбитуриент ҳужжат топширмоқда.
Абитуриент ҳужжат топширмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2023
Oбуна бўлиш
Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга қабул бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Абитуриентларни рўйхатга олиш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида “Профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилади.

"Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Ушбу муддатга қадар абитуриентлар ўз маълумотларини таҳрирлаш имкониятига эга бўлади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 139 638 та қабул квотаси тасдиқланган. Шундан 149 та коллеж учун — 59 минг 460 та, 194 та техникум учун — 80 минг 178 та қабул ажратилган эди. Шундан коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0