https://sputniknews.uz/20221026/kollej-va-texnikumlarda-tolov-kontrakt-miqdorlari-oshirilmaydi---xtv-29463970.html
Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди - ХТВ
Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди - ХТВ
Sputnik Ўзбекистон
Тўлов-контракт миқдорлари истисно тариқасида оширилмайди - тафсилотлар. 26.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-26T08:31+0500
2022-10-26T08:31+0500
2022-10-26T08:31+0500
жамият
коллеж
тўлов
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Айтилишича, коллеж ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.Маълумот учун, жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинди.Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 612-сонли қарори билан нодавлат профессионал таълим лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди. Унга кўра, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилди.Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари ижара тўловидан озод этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, коллеж, тўлов, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, коллеж, тўлов, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди - ХТВ
Тўлов-контракт миқдорлари истисно тариқасида оширилмайди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Айтилишича, коллеж ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
“Тўлов-контракт миқдорлари профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш, мамлакатимиз ёшларини касб-ҳунар эгаллашлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ота-оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда аҳоли тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида оширилмайди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинди.
Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 612-сонли қарори билан нодавлат профессионал таълим лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди. Унга кўра, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилди.
Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари ижара тўловидан озод
этилган.