Украина 28 марта ҳужумга ўтди, лекин натижасиз: 10 август ҳисоботи

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая работа танка Т-90М "Прорыв" 1-й ТА ЗГВ с закрытых огневых позиций на Сватовском направлении.
Боевая работа танка Т-90М Прорыв 1-й ТА ЗГВ с закрытых огневых позиций на Сватовском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
Украина қўшинлари кун давомида Купянск, Донецк ва Запорожье йўналишларидан 28 маротаба муваффақиятсиз ҳужумга ўтди, 500 дан ортиқ аскар йўқотди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сщнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 10 август ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи фронт чизиғи бўйлаб ўз позициясини яхшилади, ЛХРнинг Новоселовское, Цинковка аҳоли пунктлари ва Харков вилоятининг Манковка дарасида УҚКнинг 14 ва 44 механизациялашган бригадалари бўлинмаларининг 7 та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Кун давомида душманнинг 55 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар техника, учта автомашина, М109 "Paladdin" ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимлари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Белогоровка, Новомихайловка ва Артемовск аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 17та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Кун давомида душман ушбу йўналишда 290 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, иккита ўзиюрар артиллерия қурилмаси: "Акация", Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ҳамда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимлари, иккита Д -20 гаубицасини йўқотди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Успеновка аҳоли пункти яқинида УҚК 46-аэромобил бригадасининг ҳужумини қайтарди. Ушбу йўналишда 125 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомобиль, учта Мста-Б гаубицаси, шунингдек, Д-20 ва Д-30 қуроллари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ва артиллерия зарбалари ДХРНинг Терни қишлоғи яқинида УҚКнинг 21-механизациялаштирилган бригадаси ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Душман умумий йўқотишлари 60 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техника, "Мста-Б" гаубицаси ва "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Урожайное аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг иккита ҳужумни қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари 130 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника, "Гиацинт-С" ўзиюрар артиллерия қурилмаси, "Мста-Б" ва Д-20 гаубицаларини ташкил этди.
Херсон йўналишида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита пикап, Д-30 гаубицаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 146 та туманда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Дилеевка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 28-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди. Торское ва Авдеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 63 ва 110 механизациялашган бригадаларининг иккита қўмондонлик пунктига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва "Ураган" реактив тизимларининг бешта ракетасини тутиб олди.
Харьков вилоятининг Першотравневе, ДХРнинг Горловка, Георгиевка, Василивка, Запороже вилоятининг Чапаевка ва Херсон вилоятининг Василивка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 38 та учувчисиз аппарати уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5 638 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета мажмуаси, 11 216 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1144 реактив ўт очиш тизимлари жанговар машиналари, 5837 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12165 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0