“Ростех” зирҳли техника ишлаб чиқаришни тўрт баравар оширди

© Sputnik / Наталья Селиверстова"Ростех" логотипи, архив сурат
Ростех логотипи, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2023
Oбуна бўлиш
“Уралвагонзавод” ва “Высокоточные комплексы” Т-72Б3, Т-80 ва Т-90М танклари, БМП-3 пиёда жанговар машиналари, "Мста-С" гаубицалари ва бошқа зирҳли техникаларни ишлаб чиқаради.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан бери “Уралвагонзавод” ва “Высокоточные комплексы” томонидан зирҳли техникалар ишлаб чиқариш тўрт бараварга ошди. Бу ҳақда “Ростех” давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўринбосари Владимир Артяков “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техник форумидан олдин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери зирҳли техникалар ишлаб чиқариш тўрт баравар ошди. Кўпинча етказиб бериш муддатидан олдин амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, биз фронтга жўнатаётган техникалар жанговар тажрибани ҳисобга олган ҳолда доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Уларнинг хавфсизлиги ортиб бормоқда ва ҳоказо”, – деди Артяков.
“Уралвагонзавод” ва “Высокоточные комплексы” Т-72Б3, Т-80 ва Т-90М танклари, БМП-3 пиёда жанговар машиналари, БМД-4М ҳаво-десант жанговар машиналари, "Мста-С" гаубицалари ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олган кенг ассортиментдаги зирҳли техникаларни ишлаб чиқаради.
Артяков, шунингдек, махсус операция бошлангандан бери артиллерия ва залп билан ўт очувчи реактив ракеталари учун ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ҳажми 20 баробарга ошганини эслатди. Етказиб бериш узлуксиз ва керакли миқдорда амалга оширилмоқда. Ушбу масалани ҳал қилиш учун ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилди, янги технологик линиялар пайдо бўлди, янги ускуналар қўлланила бошланди. Баъзи калибрлар учун “Ростех” корхоналари илгари ишлаб чиқарилган қувватларни ишга туширдилар.
“Армия” форуми 14-20 август кунлари Москва яқинидаги Кубинкадаги “Патриот” боғида Мудофаа вазирлиги ҳомийлигида бўлиб ўтади. РИА Новости кўргазманинг расмий ахборот агентлиги ҳисобланади.
Президент РФ В. Путин провел совещание с членами правительства РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Путин "Куб" ва "Ланцет" дронлари ишлаб чиқаришни оширишни топширди
Янгиликлар лентаси
0