Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина "қарши ҳужумда" юзлаб аскар йўқотмоқда: МВ 8 август ҳисоботи

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРабота артиллерии ВС РФ в зоне СВО
Работа артиллерии ВС РФ в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари Купянск, Донецк, Жанубий Донецк ва Красний Лиман йўналишларида кун давомида ўнлаб муваффақиятсиз ҳужумларини давом эттирди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 8 август ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ҳужум отрядлари кенг фронт чизиғида ҳужум га ўтиб Харков вилояти, Олшана қишлоғи яқинида янада қулай позицияларни эгаллади. ЛХРнинг Новоселовское ва Харков вилоятидаги Цинковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 25 ҳаво десант, 14, 32, 67 механизациялашган бригадалари бўлинмаларининг 9та ҳужуми ва қарши ҳужумларини муваффақиятли қайтарди.
Артиллерия ва авиация Харков вилоятидаги Двуречная, Петропавловка, Крахмалное ва Купянск аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойларга зарба берди.
Ушбу йўналишда кун давомида 110 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина ва иккита Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Артемовск, Клешеевка ва Зайтцево аҳоли пунктлари ҳудудларидаУҚКнинг 17-танк, 23 ва 60-механизациялашган, 5-ҳужум, 80-ҳаво-десант ҳужуми бригадаларининг 18 та ҳужумни муваффақиятли қайтарди.
Бундан ташқари, Курдюмовка ва Северск аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 28 ва 54-механизациялашган бригадаларининг ҳарбий кучи тўпланган позицияларга зарба берилди. Кун давомида 210 нафаргача ҳарбий хизматчи, битта танк, тўртта БМП, олтита пикап ва учта Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Николское ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси ва 37-денгиз пиёдалари бригадасининг учта ҳужумни муваффақиятли қайтарди.
Операцион-тактик артиллерия ва армия авиацияси ДХРнинг Старомаёрское ва Запороже вилоятининг Приютное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 31-механизациялашган бригадаси, 110, 128-ҳудудий мудофаа бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияларга зарба берди. Кун давомида душманнинг йўқотишлари 125 нафар ҳарбий хизматчи, 8та зирҳли жанговар машина ва иккита Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Новоегоровка, Житловка ва Терни аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 68 пиёда, 21 ва 67 механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумни муваффақиятли қайтарди.
ЛХРнинг Нововодяное, Червонопоповка, Червоная Диброва ва ДХРнинг Красний Лиман аҳоли пунктлари ҳудудларида 44, 63 ва 66 механизациялашган бригадалари ҳамда 1-махсус кучлар бригадаси тўпланган ҳудудларга артиллерия ва авиация зарбаси берилди.
УҚКнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 80 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, иккита енгил автомобиль, "Град" реактив ўт очиш тизими жанговар машинаси ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Запороже йўналишида Россия артиллерияси ва авиацияси томонидан Загорное, Орехов, Малая Токмачка ва Новоселовка аҳоли пунктлари ҳудуларида Украина Қуролли Кучларининг 44-артиллерия, 46, 65, 118-механизациялашган бригадалари жамланган позицияларга олдини олувчи зарбалар берилди.
Кун давомида ушбу йўналишда 110 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, бешта зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Пион" ўзиюрар тўпи, "Мста-Б" артиллерия тизими, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 тўпи ва Британиянинг "FH-70" гаубицаси, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва учта Д-20 гаубицасини йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 143 та туманда жойлашган 122 та артиллерия бўлинмалари ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Красноармейск аҳоли пункти ҳудудида Украина қўшинларининг "Хортица" бирлашган гуруҳининг илғор қўмондонлик пунктига зарба берилди.
Шунингдек, Запороже шаҳри, Харков вилоятининг Чернешчина ва Нескучное аҳоли пунктлари яқинида Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия, 43, 66 механизациялашган бригадаларининг учта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомида бешта АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракеталарини тутиб олди.
ЛХРнинг Лисичанск, ДХРнинг Донецк, Артемовск, Волноваха, Запороже вилоятидаги Пологи, Токмак, Гуляиполе ва Херсондаги Старая Збуревка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 17 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5 565 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета тизими, 11 185 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1 144 та кўп сонли жанговар техника, 80 та ракета дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12137 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0