Июль тарихдаги энг иссиқ ой бўлди — олимлар

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишМосква, архив сурат
Москва, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2023
Oбуна бўлиш
"Copernicus" дастури: 2023 йилнинг июли тарихдаги энг иссиқ ой бўлди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Олимларнинг аниқлашича, 2023 йил июль тарихидаги энг иссиқ ой бўлди, дея хабар берди РИА Новости "Франс Пресс" нашрига таяниб.
"France Press"нинг Европа Иттифоқининг "Copernicus" дастурига асосланиб маълум қилишича, 2023 йилнинг июли тарихдаги энг иссиқ ой бўлди.

“Биз ҳозиргина июль ойида глобал ҳаво ва океан юзаси ҳарорати янги тарихий рекордларни ўрнатганига гувоҳ бўлдик. Бу ёзувлар одамларга ҳам, сайёрамизга ҳам зарар келтиради”, - дея "Copernicus" директори ўринбосари Саманта Берджесс сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Янги маълумотларга кўра, 2023 йил июл ойи 2019 йил июлидан 0,33 даража иссиқроқ бўлган, ўша пайтдаги ўртача ҳарорат бўйича аввалги рекорд Цельсий бўйича 16.63 даражани ташкил этган эди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойидаги ўртача глобал ҳарорат 1991-2020 йиллардаги ўртача июль ҳароратидан 0,72 даража иссиқроқ бўлган.
жара, заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар
Янгиликлар лентаси
0