Россия қўшинлари олдинга силжиди: махсус операциянинг сўнгги хабарлари
22:15 07.08.2023 (янгиланди: 11:32 08.08.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота расчета орудия "Гиацинт-С" ЦВО на Краснолиманском направлении
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари кун давомида Запороже, Донетск, Жанубий Донетск ва Краснолиман йўналишларида ҳужумга ўтишга самрасиз уринди.
ТОШКЕНТ, 7авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган энг муҳим воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 7 август ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳининг ҳужум отрядлари Харьков вилоятининг Олшана ва Першотравнево аҳоли пунктлари ҳудудларида фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжиди ва қулайроқ позицияларини эгаллашди. Сўнгги 3 кун ичида Россия қўшинлари ушбу йўналишда фронт чизида бўйлаб 11 километр кенгликда олдинга силжиди ва душман мудофааси чизиғи бўйлаб 3 километрдан кўпроқ ичкарига кирди.
Харьков вилояти Цинковка, ЛХРнинг Новоселовское ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14, 32 ва 67-механизациялашган бригадалари бўлинмаларининг 12 та қарши ҳужуми муваффақиятли қайтарилди.
Харьков вилоятининг Купянск, Котляровка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК аскарлари ва ҳарбий техникаси тўпланган ҳудудларга зарба берилди.
Кун давомида ушбу йўналишда душманнинг йўқотишлари 110 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари Успеновка ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг учта ҳужумини қайтарди. Новоселивка аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди. Яблонево ва Новоданиливка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарба берилди.
Бир суткада УҚК 80 нафаргача ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, тўртта техника, шунингдек, Д-30 гаубицаси йўқотди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари авиация ва артиллерия ҳамкорлигида ДХРнинг Белогоровка посёлкаси ҳудудида УҚКнинг 81-аэромобил бригадаси ҳужумини муваффақиятли қайтарди. .
ДХРнинг Богдановка, Весёлое, Клешеевка, Маринка ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман аскарлари ва техникаси тўпланган позициларга зарба берилди.
Кун давомида душман йўқотишлари 135 нафар ҳарбий хизматчи, иккита танк, олтита БМП, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ҳамда "Мста-Б" ва Д-30 гаубицаларини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари бўлинмалари ДХРнинг Урожайное аҳоли пункти ҳудудида душманнинг ҳужумини қайтарди. Старомаёрское қишлоғи яқинида УҚКнинг 31-механизациялашган бригадаси бешта аскарлар ва техникаси жамланган позицияларга зарба берди.
Ушбу йўналишдаги душман умумий йўқотишлари 225 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта танк, тўртта зирҳли жанговар техника, иккита техника, шунингдек, Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марка" қўшинлар гуруҳи Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 42-механизациялаштирилган бригадаси ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
ЛХРнинг Райгородка, Петровское, Плошанка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душман кучлари ва техникасининг тўпланган ҳудудларга зарба берилди.
Кун давомида 65 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида кун давомида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси УҚКнинг 126 та позицияда жойлашган 107 та артиллерия бўлинмасига зарба берди.
Харьков вилоятининг Суми, Середина-Буда, Чернешчина ва Цинковка аҳоли пунктлари ҳудудларида 117-ҳудудий мудофаа бригадаси, Украина Қуролли кучларининг 14 ва 43 механизациялашган бригадаларининг учта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
ДХРнинг Ямпол қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 95-ҳаво десант-штурм бригадасининг қўмондонлик пунктига зарба берилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кунига Британиянинг 9 та “Storm Shadow” қанотли ракеталари ҳамда АҚШда ишлаб чиқилган 4 та HIMARS ракеталарини тутиб олди.
ЛХРнинг Кременная, ДХРнинг Кириливка, Старомлйновка ва Запорожье вилоятининг Пология аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 14 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5548 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета мажмуаси, 11165 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1143 та кўп ракета тизимига оид жанговар техника, 5787 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12116 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.