Раъно Жўраева “Uzbekistan Airports” АЖ раиси лавозимидан кетди

© Минтранс УзбекистанаРаъно Жўраева
Раъно Жўраева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Жавлонбек Умархўжаев "Uzbekistan Airports" АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Раъно Жўраева "Uzbekistan Airports" АЖ раҳбарлигини тарк этди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра "Uzbekistan Airports" АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
"Икки ярим йиллик раҳбарлик фаолияти давомида Раъно Жўраева компанияда катта ўзгаришларни амалга оширишга эришди. Хусусан, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, компания бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда молиявий–иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини берди", - дейилади хабарда.
Жавлонбек Умархўжаев "Uzbekistan Airports" АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Раъно Жўраева компанияга 2021 йил февралида раҳбар этиб тайинланганди. Ундан олдин узоқ йиллар Россияда авиация соҳасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2022 йил сентябрида у билан келишув уч йилга узайтирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0