Ҳудудларда канализация хизмати нархи қанча

Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, канализация учун энг кам тўлов Фарғона вилоятида, энг кўп эса Навоий вилоятида белгиланган.
Республика ҳудудларида оқова сув хизмати нархи ичимлик суви нархи каби фарқ қилади. Sputnik пойтахт ва мамлакат вилоятлари аҳолиси канализация учун қанча тўлашини аниқлашга қарор қилди.
Республикада 1 куб метр оқова сув хизмати нархи 450 сўмдан 2750 сўмгача.
Канализация учун энг кам тўлов Фарғона вилоятида, энг кўп эса Навоий вилоятида.
Оқова сув хизмати учун тўлов қиймати истеъмолчи томонидан сарфланган сув миқдорини қўшиш орқали ҳисобланади. Шу билан бирга, пойтахтда ҳисоб-китоб қилишда алоҳида тариф бўйича тўланадиган совуқ ва иссиқ сув истеъмолини ҳисобга олиш даркор.
Аввалроқ Sputnik Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ичимлик суви қаерда экани ҳақида маълумот берган эди.
Янгиликлар лентаси
0