Намангандаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди — видео

ФВВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, 250 кв.м майдонда дўкон ва савдо расталарининг ички қисмида бўлган маҳсулотлари ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Намангандаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Айтилишича, 5 август куни соат 03:39 да Наманган вилояти Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Наманган” МФЙ Мустақиллик шох кўчасида жойлашган “Чортоқ” деҳқон бозори ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 250 кв.м майдонда дўкон ва савдо расталарининг ички қисмида бўлган маҳсулотлари ёниб зарарланган.
“Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғинни кенгайиб кетишининг олди олиниб, 4000 кв.м майдон сақлаб қолинган”, дейилади хабарда
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлган эди. "Бухоро марказий деҳқон бозори" АЖга қарашли 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган.
Янгиликлар лентаси
0