Бухородаги 23 та савдо дўконида ёнғин содир бўлди — видео

Ўзбекистон ФВВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугун Бухородаги 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, 1 август куни соат 02:05 да Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилди.

“Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб бориб, савдо дўконларининг тахминан 700м2 майдонга тарқалиб ёнаётганлиги тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган”, - дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган. Худди шу манзилда бўлган "Бухоро марказий деҳқон бозори" АЖга қарашли 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

“Ёнғиндан бозор тасаруфидаги павильон ва савдо дўконларининг 10.000 м2 майдони сақлаб қолинди. Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади”, - дея қўшимча қилинган хабарда.

Ёнғин юзасидан терговга қадар текшиирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0