https://sputniknews.uz/20230805/agrosubsidiya-olish-tartib-37620067.html
Агросубсидия олиш тартиби белгиланди — тафсилотлар
Агросубсидия олиш тартиби белгиланди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгач 1 иш кунида тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
2023-08-05T11:57+0500
2023-08-05T11:57+0500
2023-08-05T11:57+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
субсидия
озиқ-овқат
фермерлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24259014_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_e5c5706c03e2ee381c68c2d985e4da2d.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Агросубсидия олиш тартиби белгиланди. Бу бўйича Ҳукуматнинг 332–сонли қарори билан тегишли низом тасдиқланди.Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади.Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади. Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.Ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқиб, хулоса келиб тушгандан бошлаб 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.Сўнг ваколатли давлат органлари томонидан 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатлари Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатилади.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилиши белгиланган эди. Тизимда талабгорлар томонидан юборилган аризалар субсидия туридан келиб чиқиб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талаб, муддат ва босқичларга мувофиқ кўриб чиқилади.Аввалроқ Ўзбекистонда “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилиши ҳам маълум қилинди. Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24259014_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_c9371f0217dc1bc2e75bcaa28a3300f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
агросубсидия олиш тартиб ҳукумат 332–сонли қарор
агросубсидия олиш тартиб ҳукумат 332–сонли қарор
Агросубсидия олиш тартиби белгиланди — тафсилотлар
Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгач 1 иш кунида тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Агросубсидия олиш тартиби белгиланди. Бу бўйича Ҳукуматнинг
332–сонли қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади.
Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади. Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқиб, хулоса келиб тушгандан бошлаб 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.
Сўнг ваколатли давлат органлари томонидан 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатлари Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатилади.
"Шунга кўра, Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгач 1 иш кунида тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради", дейилган ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилиши
белгиланган эди. Тизимда талабгорлар томонидан юборилган аризалар субсидия туридан келиб чиқиб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талаб, муддат ва босқичларга мувофиқ
кўриб чиқилади.Аввалроқ Ўзбекистонда “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилиши ҳам маълум қилинди. Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими
жорий этилади.