Фермерларга субсидия учун аризани онлайн бериш ва ажратиш йўлга қўйилади

© Sputnik / Сергей ЛескетьОАО "Восход-Агро"
ОАО Восход-Агро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар “Агросубсидия” ахборот тизими орқали берилади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими тўғрисида низом тасдиқланди.
Низом билан “Агросубсидия” ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси “Агросубсидия” ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.
“Агросубсидия” АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
талабгорларнинг субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юбориши ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишини таъминлаш;
талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;
талабгорларга улар юборган аризалар ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар кўриб чиқиши натижаларини (хулосалар) кузатиб боришини таъминлаш;
ваколатли органлар талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиши ва уларга электрон шаклда хулоса бериши.
Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб варағига субсидияни “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали ўтказиб беради.
Янгиликлар лентаси
0