Самарқандда яна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

© Пресс-служба Самаркандского УВДАвтомобиль юкхонасидан яроқсиз гўшт топилди
Автомобиль юкхонасидан яроқсиз гўшт топилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2023
Oбуна бўлиш
"Cobalt" ҳайдовчиси тегишли ҳужжатларсиз 500 кг гўшт маҳсулотларини олиб кетилаётгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Самарқандда 500 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Айтилишича, 3 август куни соат 00:05ларда Самарқанд вилояти, Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” ЙПХ масканида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилди.
“Келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда, тегишли ҳужжатларсиз 500 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган”, дейилади хабарда.
Яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинасида бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланганди. Яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинган ва ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0