https://sputniknews.uz/20230802/samarqand-toshkent-bir-tonnadan-ziyod-yaroqsiz-gosht-mahsulotlari-37514299.html
Бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди — тафсилотлар
Бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
“Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинасидан истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари топилди.
2023-08-02T16:09+0500
2023-08-02T16:09+0500
2023-08-02T16:17+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
тошкент
гўшт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37514529_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_ba803257b58ba6dd6e53e72b09925288.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинасида бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.Айтилишича, Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1998 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги "Исузу" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилган.Транспорт юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда бирор бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 1100 кг гўшт борлиги аниқланди.Хабарда айтилишича, яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт деҳқон бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланганди. Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар ветеринария-санитария қоидаларига биноан утилизация қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37514529_89:0:1226:853_1920x0_80_0_0_6eb9360d05f93b22d7ba2bb6745b45c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд-тошкент йўналиш гўшт юк машинаси истеъмолга яроқсиз
самарқанд-тошкент йўналиш гўшт юк машинаси истеъмолга яроқсиз
Бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди — тафсилотлар
16:09 02.08.2023 (янгиланди: 16:17 02.08.2023) “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинасидан истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари топилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинасида бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ
хабар берди. Айтилишича, Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1998 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги "Исузу" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилган.
Транспорт юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда бирор бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 1100 кг гўшт борлиги аниқланди.
“Ушбу гўшт маҳсулотларини истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида Булунғур тумани ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига олиб борилди. Намуналар олиб текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт деҳқон бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланганди. Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар ветеринария-санитария қоидаларига биноан утилизация қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари
олиб борилди.