Тошкент ва Бишкекда савдо уйлари ташкил этилади
09:51 03.08.2023 (янгиланди: 14:39 03.08.2023)
© Пресс-служба хокимията ТашкентаШавкат Умурзоқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Бишкекда Тошкент савдо уйи, Тошкентда эса Бишкек савдо уйини ташкил этиш ишлари жадаллаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбаев билан учрашди.
© Пресс-служба хокимията ТашкентаШавкат Умурзоқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
Шавкат Умурзоқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Пойтахт ҳокими узоқ йиллик дўстлик ва қардошлик асосида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Муса Джаманбаев Бишкекда Тошкент савдо уйи ҳамда Тошкент шаҳрида Бишкек савдо уйини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш таклифини билдирди.
© Пресс-служба хокимията ТашкентаҚирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбаев
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбаев
© Пресс-служба хокимията Ташкента
“Тошкент билан Бишкек ва Ўш шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари йўлга қўйилганлигига аҳамият қаратиб, шаҳарларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий, инвестицион ва бошқа лойиҳаларни кўпайтириш, шаҳарлар делегацияларининг ўзаро манфаатли ташрифини амалга оширишни таклиф қилди”, - дейилади хабарда.
Шавкат Умурзоқов Қирғизистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун алоҳида аҳамиятли эканлигини қайд этиб, ҳар бир йўналишда биргаликда ишлашга, мавжуд алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов билан учрашган эди. Унда элчи Қозоғистонда Тошкент савдо уйини очишни таклиф этган эди.