https://sputniknews.uz/20230420/qozogistonda-toshkent-savdo-uyi-ochilishi-mumkin-34115953.html
Қозоғистонда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин
Қозоғистонда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Умурзоқов Қозоғистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун аҳамиятли эканлигини қайд этди.
2023-04-20T12:41+0500
2023-04-20T12:41+0500
2023-04-20T12:41+0500
жамият
қозоғистон
ўзбекистон
элчи
шавкат умурзоқов
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/14/34101176_0:92:1280:812_1920x0_80_0_0_bf4d7d22ccfed12150df06325c03336a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қозоғистонда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов Тошкент шаҳар ҳокими в. б. Шавкат Умурзоқов билан учрашувда шундай таклифни билдирди. Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, учраушад мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашув ва мулоқотларида эришилган стратегик ҳамкорлик, иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома ва бошқа қатор ҳужжатлар асосида ривожланиб бораётганлигини таъкидланди.Бейбут Атамкулов Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқ манфаати ва барқарор ривожланиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини эътироф этди. Қозоғистон фирма ва компанияларида Ўзбекистон ва Тошкент билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш катта эканлигини айтиб ўтди.Шунингдек, 2024 йилда Тошкент МДҲ мамлакатларининг ёшлар пойтахти деб эълон қилинганлигига эътибор қаратиб, биргаликда келгуси йил учун тадбирлар режасини келишиб олишни ва шунга кўра тайёргарлик қилиш таклифини билдирди. Хусусан, спорт ва маданий тадбирлар, IT йўналишида конференциялар, ёшлар ўртасида илмий ва амалий мулоқотлар, билим ва тажриба алмашинувига хизмат қиладиган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга Қозоғистон бозорида талаб юқорилигини қайд этди. Шунингдек, Қозоғистонда Тошкент савдо уйини очишни таклиф этди.Шавкат Умурзоқов Қозоғистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун аҳамиятли эканлигини қайд этиб, ҳар бир йўналишда биргаликда ишлашга, мавжуд алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини айтиб ўтди.Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/14/34101176_38:0:1243:904_1920x0_80_0_0_5b2b8c7640a39033fa88b82ffc2e42e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон тошкент савдо уйи
ўзбекистон қозоғистон тошкент савдо уйи
Қозоғистонда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин
Элчи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга Қозоғистон бозорида талаб юқорилигини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қозоғистонда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов Тошкент шаҳар ҳокими в. б. Шавкат Умурзоқов билан учрашувда шундай таклифни билдирди.
Пойтахт ҳокимлиги
хабарига кўра, учраушад мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашув ва мулоқотларида эришилган стратегик ҳамкорлик, иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома ва бошқа қатор ҳужжатлар асосида ривожланиб бораётганлигини таъкидланди.
Бейбут Атамкулов Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқ манфаати ва барқарор ривожланиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини эътироф этди. Қозоғистон фирма ва компанияларида Ўзбекистон ва Тошкент билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш катта эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, 2024 йилда Тошкент МДҲ мамлакатларининг ёшлар пойтахти деб эълон қилинганлигига эътибор қаратиб, биргаликда келгуси йил учун тадбирлар режасини келишиб олишни ва шунга кўра тайёргарлик қилиш таклифини билдирди. Хусусан, спорт ва маданий тадбирлар, IT йўналишида конференциялар, ёшлар ўртасида илмий ва амалий мулоқотлар, билим ва тажриба алмашинувига хизмат қиладиган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга Қозоғистон бозорида талаб юқорилигини қайд этди. Шунингдек, Қозоғистонда Тошкент савдо уйини очишни таклиф этди.
Шавкат Умурзоқов Қозоғистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун аҳамиятли эканлигини қайд этиб, ҳар бир йўналишда биргаликда ишлашга, мавжуд алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини айтиб ўтди.
Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.