Барчани йиғлатган Мишка: Москва Олимпиадаси қандай якунланган - видео

Oбуна бўлиш
XXII Москва Олимпадасининг ёпилиш маросими ҳозирги “Лужники” стадионида бўлиб ўтган.
1980 йил 3 август куни Москва ёзги Олимпия ўйинлари якунланган. Маросим бадиий қисмидан сўнг майдонга 80 та давлат спортчилари чиқишган. Улар ва стадиондаги томошабинлар мусобақа ёпилишининг энг таъсирли лаҳзалари гувоҳи бўлишган.
Олимпиада машъаласи ўчирилган ва катта “жонли” тасвирдаги Олимпия Мишкаси айиқча кўзида ёш қалққан. Шундан сўнг XXII Олимпия ўйинлари рамзи стадионда пайдо бўлган.
“Хайр, Москва” қўшиғи остида Мишка қўлини силкитиб, осмонга учиб кетган. Кўпчилик кўз ёшларини тутиб туролмаган ва бу маросим улар ёдида бир умр қолган.
Москва Олимпиадасида спортчилар 23 та спорт тури бўйича медаллар учун курашишган. Медаллар сони бўйича биринчи ўринни СССР эгаллаган. Иккинчи ўринни ГДРга, учинчи ўрин эса Болгарияга насиб қилган.
Москвада XXII ёзги Олимпиада ўйинлари қандай ўтган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Тарихий сана: Москва Олимпиадаси қандай ўтган эди — видео
Янгиликлар лентаси
0