Тарихий сана: Москва Олимпиадаси қандай ўтган эди — видео

Oбуна бўлиш
Бундан 43 йил олдин бўлиб ўтган Москва Олимпиада ўйинларида 74 та Олимпия, 36 та жаҳон ва 39 та Европа рекордлари ўрнатилган эди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Бундан 43 йил олдин 1980 йилнинг 19 июль куни XXII Москва Олимпадасининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
Унда спортчилар 14 кун давомида 23 та спорт тури бўйича 203 жуфт медаллар учун курашишган. Ўйинлар рамзи сифатида Мишка айиқчаси танланган.
Медаллар сони бўйича биринчи ўринни СССР, иккинчи ўринни – ГДР ва учинчи ўринни Болгария эгаллаган.
АҚШ ва яна айрим давлатлар ушбу Ўйинларда иштирок этишдан воз кечган бўлса-да, ўз спортчиларига Олимпия байроғи остида мусобақаларда қатнашишига тўсқинлик қилмаган.
Москва Олимпиадаси якунида 74 та Олимпия, 36 та жаҳон ва 39 та Европа рекордлари ўрнатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0