https://sputniknews.uz/20230803/iyul-harorat-yuqori-kunlar-ozgidromet-37567549.html
Июль ойида ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар кўп бўлди – Ўзгидромет
Июль ойида ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар кўп бўлди – Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2023 йил июль ойи барча жойларда иқлимий меъёрдан 1,5−2,5 даражага илиқроқ бўлди. Шу билан бирга, ўтган ойдаги максимал ҳаво ҳарорати янги рекордларни ўрнатмади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
2023-08-03T19:18+0500
2023-08-03T19:18+0500
2023-08-03T19:18+0500
жамият
ўзгидромет
ўзбекистон
об-ҳаво
ўзбекистонда об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37276082_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_7230d10a18620e889b5f42b12d036d46.jpg
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил июль ойи барча жойларда иқлимий меъёрдан 1,5−2,5 даражага илиқроқ бўлди. Шу билан бирга, ўтган ойдаги максимал ҳаво ҳарорати янги рекордларни ўрнатмади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.Қайд этилишича, ойнинг ҳарорат тартиби турлича бўлди. Биринчи ўн кунликда Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан салқин ҳаво кириб келди ва ҳудуднинг катта қисмида +32…+36 даража атрофида бўлган қулай ҳаво ҳарорати кузатилди ва ҳатто республиканинг энг чекка жанубида ҳам ҳарорат +37…+39 даражадан юқорига кўтарилмади.Аммо иккинчи ўн кунликнинг бошидан ёз республика ҳудудида ўз таъсирини ўтказишни бошлади. Республика ҳудудига Эрондан яна иссиқ тропик ҳаво кириб келиши бошланди ва ҳарорат кўтарилди. Ўзбекистоннинг катта қисмида кундузги ҳарорат +37…+40 даража атрофида, энг иссиқ даврларда эса +41…+42 даражагача, жанубда +43…+45 даражагача, чўл ҳудудларда ва Оролбўйида 46 даражагача бўлди.Июль ойида ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони: Тошкентда 8 кун (ўртача йиллик қиймати (меъёр) 2 кун), Термиз шаҳрида 24 кун (меъёр 16 кун), Нукусда 8 кун (меъёр 4 кун) қайд этилди.Энг иссиқ июль ойи рейтингида 2023 йил июль ойи ҳудуднинг каттта қисми бўйича 2019 ва 2021 йилларнинг июль ойларидан сўнг биринчи учликка кирди. Республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудлари бўйича бу йилнинг июль ойи энг иссиқ июль ойлар орасида 4−6-ўринни эгаллади.2023 йил июль ойи қуруқ бўлди, бундай ҳолат Ўзбекистон бўйича ушбу ой учун хосдир. Ҳудуднинг катта қисмида ёмғир умуман ёғмади ёки уларнинг миқдори бироз бўлди. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида бир ой ичида 13 мм дан 30 мм гача, Тошкент вилоятининг баланд тоғларида ва Қамчиқ довонида эса ой учун ёғингарчилик35−48 мм гача бўлди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37276082_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_9dcaba2f4780a5b22aa4a998994f6594.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон июль иссиқ кун жазирама ўзгидромет
ўзбекистон июль иссиқ кун жазирама ўзгидромет
Июль ойида ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар кўп бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистоннинг катта қисмида кундузги ҳарорат +37…+40 даража атрофида, энг иссиқ даврларда эса +41…+42 даражагача, жанубда +43…+45 даражагача кўтарилган.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил июль ойи барча жойларда иқлимий меъёрдан 1,5−2,5 даражага илиқроқ бўлди. Шу билан бирга, ўтган ойдаги максимал ҳаво ҳарорати янги рекордларни ўрнатмади. Бу ҳақда Ўзгидромет
маълум қилди. Қайд этилишича, ойнинг ҳарорат тартиби турлича бўлди. Биринчи ўн кунликда Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан салқин ҳаво кириб келди ва ҳудуднинг катта қисмида +32…+36 даража атрофида бўлган қулай ҳаво ҳарорати кузатилди ва ҳатто республиканинг энг чекка жанубида ҳам ҳарорат +37…+39 даражадан юқорига кўтарилмади.
Аммо иккинчи ўн кунликнинг бошидан ёз республика ҳудудида ўз таъсирини ўтказишни бошлади. Республика ҳудудига Эрондан яна иссиқ тропик ҳаво кириб келиши бошланди ва ҳарорат кўтарилди. Ўзбекистоннинг катта қисмида кундузги ҳарорат +37…+40 даража атрофида, энг иссиқ даврларда эса +41…+42 даражагача, жанубда +43…+45 даражагача, чўл ҳудудларда ва Оролбўйида 46 даражагача бўлди.
Июль ойида ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони: Тошкентда 8 кун (ўртача йиллик қиймати (меъёр) 2 кун), Термиз шаҳрида 24 кун (меъёр 16 кун), Нукусда 8 кун (меъёр 4 кун) қайд этилди.
Энг иссиқ июль ойи рейтингида 2023 йил июль ойи ҳудуднинг каттта қисми бўйича 2019 ва 2021 йилларнинг июль ойларидан сўнг биринчи учликка кирди. Республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудлари бўйича бу йилнинг июль ойи энг иссиқ июль ойлар орасида 4−6-ўринни эгаллади.
2023 йил июль ойи қуруқ бўлди, бундай ҳолат Ўзбекистон бўйича ушбу ой учун хосдир. Ҳудуднинг катта қисмида ёмғир умуман ёғмади ёки уларнинг миқдори бироз бўлди. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида бир ой ичида 13 мм дан 30 мм гача, Тошкент вилоятининг баланд тоғларида ва Қамчиқ довонида эса ой учун ёғингарчилик
35−48 мм гача бўлди.