https://sputniknews.uz/20230802/samarqand-test-kitobi-yirtgan-abiturient-imtihon-chetlatish-37520745.html
Самарқандда тест китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлатилди — видео
Самарқандда тест китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлатилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган. Ҳужжатга кўра, қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
2023-08-02T17:25+0500
2023-08-02T17:25+0500
2023-08-02T17:35+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
тест синовлари
абитуриент — 2023
имтиҳон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489325_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7d89a7cc5bc2766ffdb68d648ba0459b.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Самарқандда тест китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлатилди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.Агентлик эълон қилган видеода абитуриент тест китобининг варағини йиртиб олгани акс этган.Мазкур абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган.Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 261-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 52-бандига мувофиқ абитуриент тест синовидан четлаштирилди.Ҳужжатга кўра, қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади: Эслатиб ўтамиз, 1 август куни республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этади.Жорий йилда ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 минг 486 нафарни ташкил этди.
https://sputniknews.uz/20230802/kirish-test-sinovlari-37506517.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489325_381:391:2590:2048_1920x0_80_0_0_82bbf0d66f013a63097e5cad0e2fbdc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд тест китоби йиртган абитуриент имтиҳон тест синовларидан четлатиш асослар низом
самарқанд тест китоби йиртган абитуриент имтиҳон тест синовларидан четлатиш асослар низом
Самарқандда тест китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлатилди — видео
17:25 02.08.2023 (янгиланди: 17:35 02.08.2023) Абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Самарқандда тест китобини йиртган абитуриент имтиҳондан четлатилди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
хабар берди. Агентлик эълон қилган видеода абитуриент тест китобининг варағини йиртиб олгани акс этган.
“Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7101863 рақамли тест топшириқлари китоби 1 август куни Самарқанд вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли”, - дейилади хабарда.
Мазкур абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 261-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 52-бандига мувофиқ абитуриент тест синовидан четлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;
тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;
тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;
тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача
давом этади.Жорий йилда ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 минг 486 нафарни ташкил этди.