Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКириш имтиҳонлари
Кириш имтиҳонлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида кириш имтиҳонлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг бир нечта объектларида ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугун, 1 август куни, республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровКириш имтиҳонлари
Вступительные экзамены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Кириш имтиҳонлари
Тошкент шаҳрида кириш имтиҳонлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг бир нечта объектларида – “Ўзэкспомарказ”нинг кўргазма павильонларида, Олий ўқув юртлараро спорт мажмуаси ва “Ёшлик” спорт марказида ўтказилмоқда.
Имтиҳонлар икки сменада ўтказилади:
биринчиси - соат 08.00 дан 11.00 гача;
иккинчиси - 15.00 дан 18.00 гача.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этади.
Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилмоқда ва жараёнларни test2023.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0