https://sputniknews.uz/20230802/ozbekitston-baa-yot-goyalar-hamkorlik-kurashish-37485042.html
Ўзбекистон ва БАА турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашишга келишиб олди
Ўзбекистон ва БАА турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Дин ишлари бўйича қўмита ва БААнинг “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
2023-08-02T08:43+0500
2023-08-02T08:43+0500
2023-08-02T11:44+0500
жамият
ўзбекистон
баа
ҳамкорлик
экстремизм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25992910_0:321:3070:2048_1920x0_80_0_0_9881b02ea0e26424f4127ddd21c4bfb8.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашишга келишиб олди, дея хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита.Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва БААнинг Экстрeмизм ва зўравон экстрeмизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.Учрашувда томонлар ўртасида икки томонлама ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди.“Ҳидоя” маркази директори сўзларига кўра, икки томонлама ҳамкорликка оид Англашув меморандумининг имзоланиши икки мамлакат ўртасида диний-маърифий соҳадаги муштарак алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Хусусан, глобаллашув даврида турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашиш, тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш ҳамда ижобий натижалар кўрсатишини алоҳида таъкидлади.Шунингдек, учрашувда қайд этилишича, фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм ва ақидапарастликка қарши кураш борасида БАА билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини беради.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш соҳасида БАА билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлгани маълум қилинган эди. Ўзбекистон Бош консуллиги ва "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" ўртасида одам савдоси қурбони бўлган аёллар ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш мақсадида икки томонлама Ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишиб олинган.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25992910_765:319:3070:2048_1920x0_80_0_0_255a1f46dd83d3510d1518583e8b0c62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дин ишлари бўйича қўмита баа “ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази англашув меморандуми ёт ғоялар
дин ишлари бўйича қўмита баа “ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази англашув меморандуми ёт ғоялар
Ўзбекистон ва БАА турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашишга келишиб олди
08:43 02.08.2023 (янгиланди: 11:44 02.08.2023) Дин ишлари бўйича қўмита ва БААнинг “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашишга келишиб олди, дея хабар берди
Дин ишлари бўйича қўмита. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва БААнинг Экстрeмизм ва зўравон экстрeмизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда томонлар ўртасида икки томонлама ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди.
“Ҳидоя” маркази директори сўзларига кўра, икки томонлама ҳамкорликка оид Англашув меморандумининг имзоланиши икки мамлакат ўртасида диний-маърифий соҳадаги муштарак алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Хусусан, глобаллашув даврида турли ёт ғояларга ҳамкорликда курашиш, тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш ҳамда ижобий натижалар кўрсатишини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, учрашувда қайд этилишича, фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм ва ақидапарастликка қарши кураш борасида БАА билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш соҳасида БАА билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлгани маълум қилинган эди. Ўзбекистон Бош консуллиги ва "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" ўртасида одам савдоси қурбони бўлган аёллар ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш мақсадида икки томонлама Ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида
келишиб олинган.