https://sputniknews.uz/20230721/ozbekiston-baa-odam-savdosi-qarshi-kurash-hamkorlik-37031466.html
Ўзбекистон БАА билан одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистон БАА билан одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош консуллиги ва "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олди.
2023-07-21T08:39+0500
2023-07-21T08:39+0500
2023-07-21T09:45+0500
жамият
ўзбекистон
баа
дубай
одам савдоси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22255402_0:60:3071:1787_1920x0_80_0_0_0b1c7db752d9cb4e127a0abec447d211.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" бошқарма бошлиғи Фатма Ал Бааж Алмоатасем Белаҳ билан учрашишди.Томонлар, одам савдосига оид муаммолар, уларнинг келиб чиқиши сабаблари, бартараф этиш йўллари, ушбу иллатдан жабр кўрганларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, айбдорларга нисбатан эса қонуниний чора кўриш амалиётлари билан боғлиқ бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.Фатма Ал Бааж Алмоатасем Белаҳ, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ушбу глобал муоммага қариши кураш бўйича вазифаларини ва натижаларини юқори баҳолади.Бўлиб ўтган суҳбат якунида Ўзбекистон Бош консуллиги ва "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" ўртасида одам савдоси қурбони бўлган аёллар ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш мақсадида икки томонлама Ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишиб олинди.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури лойиҳасини келишиб олишган эди. Ҳужжатда одам савдоси, ноқонуний миграция каби жиноятларга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳам ўз аксини топган.Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олган. Икки давлат ўртасида имзоланган ҳужжат гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси жиноятларини олдини олишга қаратилган.
ўзбекистон
баа
дубай
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22255402_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_12a7282df8c13e319f6694ae106abb3d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон баа одам савдоси ҳамкорлик
ўзбекистон баа одам савдоси ҳамкорлик
Ўзбекистон БАА билан одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
08:39 21.07.2023 (янгиланди: 09:45 21.07.2023) Ўзбекистон Бош консуллиги ва "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" бошқарма бошлиғи Фатма Ал Бааж Алмоатасем Белаҳ билан учрашишди.
Томонлар, одам савдосига оид муаммолар, уларнинг келиб чиқиши сабаблари, бартараф этиш йўллари, ушбу иллатдан жабр кўрганларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, айбдорларга нисбатан эса қонуниний чора кўриш амалиётлари билан боғлиқ бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Фатма Ал Бааж Алмоатасем Белаҳ, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ушбу глобал муоммага қариши кураш бўйича вазифаларини ва натижаларини юқори баҳолади.
"Одам савдосидан жабр кўраётганлар орасида аёллар сони ортиб бораётгани ҳамда трансмиллий жиноятчилик чегара танламаслиги инобатга олиниб, юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим", - деди Фатма Ал Бааж Алмоатасем Белаҳ.
Бўлиб ўтган суҳбат якунида Ўзбекистон Бош консуллиги ва "Дубай аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси" ўртасида одам савдоси қурбони бўлган аёллар ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш мақсадида икки томонлама Ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури лойиҳасини келишиб олишган эди. Ҳужжатда одам савдоси, ноқонуний миграция каби жиноятларга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳам ўз
аксини топган.Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олган. Икки давлат ўртасида имзоланган ҳужжат гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси жиноятларини олдини
олишга қаратилган.