“Ўткан кунлар” романи озарбайжон тилида қайта чоп этилди

© Министерство культурыАбдулла Қодирийнинг озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди
Абдулла Қодирийнинг озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Oбуна бўлиш
Бокуда Абдулла Қодирийнинг озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бокуда озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги.
Озарбайжонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Боку шаҳридаги Озарбайжон Миллий кутубхонасида Ўзбек миллий адабиёти экспозицияси ташкил этилди.
Унда буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди.
© Министерство культурыАбдулла Қодирийнинг озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди
Роман Абдуллы Кадыри Минувшие дни переведен на азербайджанский язык - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2023
Абдулла Қодирийнинг озарбайжон тилида қайта чоп этилган “Ўткан кунлар” романининг тақдимоти бўлиб ўтди
"Асар илк бор 1929 йилда озарбайжон тилига огирилиб, бир неча бор қайта нашр этилган. Бу икки халқ адабиётининг ўзаро муштараклиги меваси. Асарда кўтарилган масалалар, тарихий воқеалар, қаҳрамонлар тақдири озарбайжонликларга ҳам бегона эмас. Шу сабабли туркий халқлар "Ўткан кунлар" асарига қайта-қайта мурожаат қилади. Шу нуқтаи назардан, бу асарни бутун туркий халқларнинг адабий мулки, деб айтсак хато бўлмайди", дейди Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий.
Ўзбек ва озарбайжон миллий адабиёти вакиллари, санъатшунос олимлар қатнашган тадбир доирасида икки мамлакатнинг адабиёт ва китобхонлик соҳасида эришган ютуқлари ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Маданият кунлари доирасида ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури, шунингдек, театр томошалари тақдимоти, китоб кўргазмаси ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Ўзбекистонлик ва озарбайжонлик санъат усталари иштирокида қўшма концертда Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги 76 нафар созандадан иборат Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, шунингдек таниқли санъаткорлар Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Илёс Арабов, Юлдуз Турдиева, Озода Нурсаидова, Самандар Алимова ва бошқа кўплаб ижодкорлар иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0